Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Ҳукуматнинг 14 октябрдаги [601-сон] қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукуматнинг 14 октябрдаги [601-сон] қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукуматнинг 14 октябрдаги [601-сон] қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди
Янгиликлар
09:59, 18 октябрь 2022
1 519
0

Ҳукуматнинг 14 октябрдаги [601-сон] қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди.

Ҳужжат билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади; 

субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Ўз навбатида, 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)