Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?

Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?

Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
Янгиликлар / Иқтисодиёт
17:38, 24 август 2022
188
0

22 август куни президентимиз  Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида солиқ маъмурчилиги, яъни солиқ ставкалари,тоифалар бўйича алоҳида солиқ режимлари жорий қилиниши ва бошқа  кўплаб янгиликларни эълон қилдилар

Президент соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди. 

Биринчи йўналиш - корхоналар тоифаларга ажратилиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашув белгиланади.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

  • 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
  • 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
  • 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилиши,бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақланиб қолиши ёки улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади. 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу режим кимга қандай тадбиқ этилиши борасида алоҳида тартиб ишлаб чиқилади.

Тоифалар бўйича алоҳида солиқ режимлари жорий қилинади, бунда иккинчи тоифа, яъни айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди. (Бугунги кунда фойда солиғининг асосий ставкаси 15 фоиз).

2023 йил 1 январдан:

  • кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;
  • мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
  • соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
  • давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).

Худди шундай , ҚҚС ставкаси пасайтирилади 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 12 фоизга туширилади.

Тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилади. 

Жорий йил 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинган эди.

Лекин аввал ошириб ҳисобланган солиқлар нима бўлади, деган савол жуда кўплаб  тадбиркорларни  безовта қилаётганлиги ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб,  тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечиш таклифини бердилар. 

Иккинчи йўналиш – тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш борасида бўлди ва бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтирилиши маълум қилинди, ҳамда туман ва шаҳарлар учун бизнесга алоҳида ёндашувлар жорий қилинади.

Учинчи йўналиш - кредит бериш масаланинг фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини қайд этди.Шу сабабли, энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилишини такидлади.

Тўртинчи йўналиш - тадбиркорларнинг мулки ҳимояси кучайтирилиши бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат суд тартибида бўлади. Ҳокимларнинг мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмаслигини,яъни ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади.

Тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйиш амалиёти ўзгаришиндиликда ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади.

Бешинчи йўналиш- тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалалари тилга олинди,тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши билан бирга, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.

Солиқ текширувлари билан боғлиқ жазолар енгиллаштирилишиичик бизнес вакиллари томонидан солиқ текширувлари билан боғлиқ жарималарнинг тури кўплиги ва оғирлиги масаласи бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушганлиги, мисол учун, бугунги кунда айланмадан солиқ тўлаётган 370 мингдан зиёд кичик тадбиркорларнинг солиқ бўйича ўртача ойлик тўлови 1 миллион сўм атрофидалиги,лекин касса чеки бермагани учун 5 миллиондан 10 миллион сўмгача молиявий, шунингдек 3 миллиондан 12 миллион сўмгача маъмурий жарима солиниши,яъни кичик тадбиркорлар учун ҳам, йирик корхоналар учун ҳам жазо бир хил.

Савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо ҳам ечилиши, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади. (Жиноят кодексининг 189-моддаси).

Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмаслиги,бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилиши ҳамда жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслигини такидладилар.

 

Бахтиёр Муродов - Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи 

 

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)