Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » “Hududgaz Jizzax” бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандиси пора билан ушланди

“Hududgaz Jizzax” бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандиси пора билан ушланди

“Hududgaz Jizzax” бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандиси пора билан ушланди
Янгиликлар
16:25, 25 февраль 2022
2 968
0

Жиззах шаҳрида тадбиркордан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилган бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) “Х.S.” МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдалангани бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланган. 

Унинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда, филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)