Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Экопартиядан президентликка номзод учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди

Экопартиядан президентликка номзод учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди

Экопартиядан президентликка номзод учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди
Янгиликлар
10:44, 19 май 2023
455
0

Экопартиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди.

Қоида бўйича, Сайловда иштирок этишига руҳсат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, республика бўйича жами сайловчиларининг камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак. Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ичида энг ёши саналиб, партия 2019 йил 22 январда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Май-июл ойларида Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят ва шаҳар партия ташкилотлари тузилган. 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Партия 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. Бошланғич партия ташкилотлари кўплаб маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлайди. Олти ой мобайнида 453 мингдан зиёд одам Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди, улардан 46.8 фоизи аёллар, 39.8 фоизи ёшлардир

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)