Президентликка номзод Aбдушукур Хамзаев навоийлик сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон экологик партиясидан кўрсатилган номзод Aбдушукур Хамзаев Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
Aбдушукур Хамзаев “Яшил тараққиёт учун!” шиори остидаги сайловолди дастурида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолининг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда фаровон жамиятни барпо этиш каби таклифлар илгари сурилаётгани ҳақида сўз юритди.
Учрашувда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Aбдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастуридаги таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чорлади.