Ер куни муносабати билан
"22-апрел – Бутунжаҳон ер куни”га бағишланган Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари, шаҳар, туман бўлими ва филиали ходимлари ўртасида югуриш марафони билан бошланди. Спортчилар Ш.Рашидов шох кўчасидан (Aсака банк олдидан) бошланиб, “Ўрда” екологик боғи ҳудудигача бўлган масофани босиб ўтишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ўтказилган марафон ҳақиқий спорт байрамига айланди. Ушбу марафондан кўзланган мақсад кадастр ходимларини ҳам спортга ошно қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун йўлланма бўлди.
Тадбирда қатнашадиган Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари ходимлари учун бошқарманинг махсус кийимлари (футболка, кепка) тарқатилди.
Марафон натижаларига кўра ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.