Байроқ рангидаги тасма таққан йигитни ушлаган ИИО ходимларига хизмат текшируви тайинланди
Янгиликлар / Жамият
Қамаши туманидаги бозорда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги ва “Битирувчи” ёзуви бўлган тасма таққан йигитни қўлга олганди. Шундан сўнг, Бош прокуратуранинг аралашуви билан байроқ рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан очилган иш бекор бўлган.
Бош прокуратура маълум қилишича, йигитни ушлаган ички ишлар ходимларига Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган.
“Ўзбекистон давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши туман прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ўхшаш мавзулар:
FIRIBGARLARGA ALDANMANG YOXUD HAJ SAFARI TOʻGʻRISIDA MUHIM ESLATMA
Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
Жиззахда кўчатлар қуриб қолиши сабабли Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи жаримага тортилди
Жиззахда қарор лойиҳалари юзасидан “Жамоатчилик муҳокамаси” бўлиб ўтди
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – халқимиз дастурхонлари баракаси
Ўқиш учун:
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
Жиззахда пресс турда ғалла ўриш комбайнларни мавсумга ҳозирлиги билан танишилди
Маҳаллада “Одамфуруш” драмаси премьераси
Ижтимоий тармоқларда ёш қизалоқнинг қариндошлари қамалиб, ўзи чорасиз ҳолда қолганлиги тасвирланган видеолар тарқалмоқда
Жиззахда ака-ука опаси билан маишат қилаётган йигитни ўлдирди