Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Иқтисодиёт » Харидор чекни олмай чиқиб кетса ҳам, тадбиркорлар жаримага тортиляптими?

Харидор чекни олмай чиқиб кетса ҳам, тадбиркорлар жаримага тортиляптими?

Харидор чекни олмай чиқиб кетса ҳам, тадбиркорлар жаримага тортиляптими?
Иқтисодиёт
09:24, 31 март 2022
1 686
0

Баъзи харидорлар дўконда берилган чекни олмай чиқиб кетиб, кейинчалик мукофот олиш мақсадида тадбиркорлар устидан солиқ органларига мурожаат қилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати бунга жавобан тадбиркорлар қай тарзда жаримага тортилиши бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, «Soliq» мобил дастурининг «Soliq hamkor» бўлими орқали ҳар бир мурожаат ягона тизимга келиб тушади. Уларни ўрганишдан олдин қўмита мутахассиси мурожаатчи билан боғланиб, қўшимча маълумот олади.

Мутахассис харидордан маҳсулот тури, уни қаерда ва қанчага сотиб олгани ҳақида сўрайди. Бунда мурожаатчининг телефон рақами сир сақланиб, у учинчи шахсларга берилмайди. Таъкидланишича, қўмитанинг онлайн базаси мавжуд бўлиб, аввало, мурожаат юзасидан маълумотлар шу базадаги маълумотлар билан солиштирилади. Агар бу базада мазкур харид тўғрисида маълумот топилмаса, солиқ органи устидан мурожаат келиб тушган объектга бориб, вазият ўрганилади.

Агар шунда ҳам чек бермаслик холати аниқланса, унда тадбиркорга жарима қўлланилиши мумкин.

Қўмита Солиқ кодекси бўйича молиявий жарима назорат-кассасига кирим қилинмаслик бўйича қўлланилиши кўзда тутилганини маълум қилган. Агар ҳаридор дўкондан берилган чекни олмай чиқиб кетса, тадбиркор жаримага тортилмаслиги таъкидланган.

Бундан ташқари, қўмита «Soliq» мобил дастури орқали мукофот олиш учун эмас, шунчаки жамият манфаати учун ҳам чек бермаслик холатлари ҳақида мурожаат йўллаш мумкинлигини эслатган.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)