Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Жиззахда 3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

Жиззахда 3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

Жиззахда 3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди
Янгиликлар
16:27, 16 август 2022
3 553
0

Қизалоқнинг ўнг қўли сингани, юз-кўзлари кўкариб, шишиб кетгани айтилмоқда.


Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Прокуратура маълумотлари бунинг ҳақиқатан эканини тасдиқлади.  

Маълумотларга кўра, марҳум қизалоқни яқин қариндоши калтаклаб, оғир тан жароҳати етказган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Лекин модданинг қайси банди бўйича иш юритилаётгани айтилмаган.

Агар қизалоқ вафот этгани ҳисобга олинса, ҳолат Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) «д» банди жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши таъкидланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қизалоқ 12 август куни Пахтакор тумани марказий шифохонасининг шошилинч реанимация бўлимига ўта оғир ҳолатда олиб келинган.

Қизчанинг онаси Туркияга ишлаш учун кетган, у холасининг қўлида қолгани айтилмоқда. Қизча шунчалик хўрлаганки, кўкармаган жойи қолмаган. Ўнг қўли цинган, юз-кўзлари кўкариб, шишиб кетган. Ҳамма жойида шилинган, кўкаришлар бор, оғиз бўшлиғи — милклари йиринглаб кетган.


Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)