Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Жиззахда ҳомиладор келин ўз жонига қасд қилди

Жиззахда ҳомиладор келин ўз жонига қасд қилди

Жиззахда ҳомиладор келин ўз жонига қасд қилди
Янгиликлар
09:25, 25 апрель 2022
3 108
0

Жиззах вилояти Зарбдор туманида ҳомиладор келин ўз жонига қасд қилди. Олий суд матбуот хизмати бу бўйича маълумот берди.

Келтирилишича, ҳодиса қизнинг келин бўлиб тушганига 3 ой бўлганида юз берган. 2021 йил 25 мартда тўйи бўлган У. турмуш ўртоғи ҳамда қайнанаси томонидан камситилиб, калтакланиб келинган.

«Қизим ўша уйга келин бўлиб тушганидан буён ўз уйига 3 маротаба келган ва ҳар сафар ё билаги кўкарган ёки абгор ҳолатда бўлган. Охирги келган кунида ҳам қизимнинг бурнидан қон оқиб, мазаси бўлмаганди», — дейди қизнинг онаси.

Маълумотларга кўра, камситишдан ташқари, марҳуманинг эри уни онаси ва опасидан тиз чўкиб, кечирим сўрашга мажбур қилган. Шундан сўнг У. ҳомиладорлигига қарамасдан ҳовлисидаги қурилиши битмаган бинода бўйнига сим боғлаб ўзини осган.

Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан келиннинг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказган куёвга 7,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)