Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Туркманистонда болаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

Туркманистонда болаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

Туркманистонда болаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
Янгиликлар
11:34, 06 июль 2022
320
0

Туркманистонда сим-карталар тақчиллиги туфайли болаларга уяли алоқадан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда «Turkmen news» хабар берди.

Фото: «Hronika.tm»

Мамлакатда номаълум сабабларга кўра сим-карталар етишмовчилиги юзага келган. Шу сабабли уларни сотиш бўйича чекловлар кучайтирилиб, 16 ёшгача бўлган болаларга мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган.

Таъкидланишича, энди Туркманистонда 16 ёшдан ошганлар ўз номига фақат битта сим-карта сотиб олиши мумкин бўлади. Буни амалга ошириш ҳам осон эмас. Масалан, Марям шаҳрида рақамларни «Олтин аср»нинг бош офисида эрталаб соат 8:00 дан 10:00 гача олиш мумкин. Кунига 30 дан ортиқ сим-карта берилмайди. Ушбу чекловнинг сабаби номаълум. «Олтин аср» ходимлари ҳолатга изоҳ бермаган.

Эрталаб соат 05:00 дан бошлаб уяли алоқа оператори идораси олдида навбат юзага келади. Одамлар танишлари орқали учта сим-карта олиш мумкинлигини айтган. Туркманистонда смартфонлар интернетга кириш учун энг оммабоп қурилма ҳисобланади. Мамлакатда озчилик компьютер ёки ноутбукдан фойдаланади. Шу билан бирга, тармоққа кириш чекланган. Дунёдаги энг машҳур сайтларга VPN’сиз  киришнинг иложи йўқ, аммо яқинда VPN хизматлари махсус хизматлар томонидан фаол равишда блокланган.

Болалар учун катталарга қараганда кўпроқ чекловлар мавжуд. Мактабларда смартфонлардан фойдаланиш қатъиян ман этилади, чунки улар электрон сигареталар каби нарсаларга тенглаштирилади. Турли йиғилишларда интернет фаолияти зарарли ва хавфли фаолият сифатида тилга олинади.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)