Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Ўзбекистонда масофавий тўловлар учун ҳам кешбэк тўланади

Ўзбекистонда масофавий тўловлар учун ҳам кешбэк тўланади

Ўзбекистонда масофавий тўловлар учун ҳам кешбэк тўланади
Янгиликлар / Иқтисодиёт
18:15, 11 май 2022
320
0

Ўзбекистонда масофавий электрон тўловлар учун ҳам кэшбэк тўлаб берилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, масофавий электрон тўловлар учун кешбэк тўлов ташкилоти, тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали), электрон тижорат платформаларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам тўланади.

Истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, маркетплейслар орқали амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи «Солиқ» мобил иловасида автоматик тарзда акс этади.

Маълумот учун, авиа ва темир йўл чипталари харид қилинганда, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўлов қилинганда кешбэк тўланмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бери фуқароларга 57,5 миллиард сўмлик кешбэк тўланганди. Бунда сотувчилар 1080 та харид чекини бекор қилгани сабаб 260 миллион сўм тўланмаган.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)