Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Жиззах янгиликлари » Маҳаллада “Одамфуруш” драмаси премьераси

Маҳаллада “Одамфуруш” драмаси премьераси

Маҳаллада “Одамфуруш” драмаси премьераси
Жиззах янгиликлари
11:53, 11 март 2022
382
0

Хабарингиз бор ўтган 2021 йил давомида Жиззах давлат педагогика институти вилоятимиздаги 16 та чегараолди маҳаллалар  билан бирга ҳамкорлик алоқаларини давом эттириб келмоқда. 

Ушбу ҳамкорлик доирасида  институтга бириктирилган барча маҳаллаларда, паст кўрсаткичли мактаб битирувчи ўқувчиларини олий таълимга тайёрлаш,  уюшмган  ёшларни турли тўгаракларга жалб этиш,  “Аёллар дафтари”  рўйхатида турган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиш,  мактаб ва ота-она, олий таълим, маҳалла  ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун бир қатор ишлар амалга оширилди.Зомин тумани “Чилонзор” МФЙ да жойлашган   67 сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган “Фаол маҳаллада инсон қадри улуғ” мавзуидаги  тадбир ҳам ана шу эзгу ишнинг,  институт ва маҳалла ҳамкорлигининг яна бир намунаси десак хато қилмаган бўламиз.   Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни қамраб олиш, иқтидорли ўқувчиларни юзага чиқариш, мактаб битирувчиларига тўғри йўналиш бериш мақсададида ташкил этилган тадбирга маҳалла фаоллари, ота-оналар, ёшлар таклиф этилди. 

Ёшлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтиришда аввало, оила алоҳида ўрин тутади.Ўз оиласида етарлича меҳр кўрмаган бола кўчага интилади. Бунинг салбий оқибатларини эса ҳаммамиз яхши биламиз. Боланинг яхши билим олиши уни жамиятга, ўз оиласига, лозим  бўлса тенгдошларига керак эканлигини ҳис эттира билиш ҳам машаққатли  меҳнатни талаб этади.  Институт “Талабалар театри” томонидан саҳналаштирлган “Одамфуруш” драммасида фожеага айланган қисматлар муаммоси тўла тўкис очиб берилди. Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган  ушбу спектакл бежизга қўйилмади. Бугун маҳалларда носоғлом муҳитда вояга етаётган болаларнинг тақдири ҳеч биримизни бефарқ бўлишимизга йўл қўймайди. Тадбирда сўз олган устозлар, ота-оналар, маҳалла фаолларини ҳушёрликка чорлашди.

“Боланинг    келажакда қандай инсон бўлиб вояга етиши, ота-она тарбияси ва атроф муҳит таъсирига боғлиқ. Ёшлар тарбиясида уларнинг ёш жихатига, руҳиятига феъл атворига аҳамият бериш зарур. Ана шу нозик нуқталарни,  хусусан битирувчи ўқувчиларининг руҳияти билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш мақсадида институтнинг Педагогика психология факультети талабалари томонидан тренинг машғулотлари ҳам ўтказилди.   Ушбу ҳамкорлик тадбирлари олийгоҳнинг  келажакда ўз   касбининг устаси, етук педагог бўлиш истагида юрган талабалари  учун   ҳам амалиёт вазифасини ўташи шубҳасиз.

“Маҳалла ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигида гап кўп. Биргина ёшлар масаласига тўхталадиган бўлсам бу ҳамкорлик алоқалари аввалом бор  ёшларимиз   онгида юртимизда юз бераётган ўзгаришларга даҳлдорлик ҳисси уйғонишига, уларнинг орзу-истакларини тўғри йўналтиришга   хизмат қилади. Энг муҳимиуларда таълим олишга ҳавас ортади. Жиззах давлат педагогика институти жамоасининг асл нияти ҳам мақсади ҳам шу аслида... ” дейди институт Ёшлар малалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича  проректор С.Назарқосимов.

Зомин тумани “Чилонзор” МФЙ да шу куни кечгача байрам бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз.  Бу ерга ташриф буюрганлар  Ватан, она, меҳр-оқибатни тараннум этгучи мусиқий чиқишлардан  завқ олишди. Рақсларга тушишди. Ўзида эзгу ниятларни мужассамлаштирган бу тадбир ҳақида ҳали Зоминликлар кўп эслашади. Бир сўз билан айтганда  эртага маҳаллада дув-дув гап бўлади.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)