Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » “Ўзбекистон Республикаси Конституция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида нималар акс этмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Конституция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида нималар акс этмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Конституция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида нималар акс этмоқда
Янгиликлар
14:31, 10 март 2023
225
0

Сенат ва Қонунчилик палаталарининг ваколатлари бир бирдан фарқли қилиб белгиланади.

Конституцияда Олий мажлиснинг икки палатасининг ваколатлари мустахкамланади. Мисол учун:

Қонунчилик палатаси ваколатига - ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш, Давлат бюджети ижросига оид масалалар;

Сенат ваколатига - ҳудудлар манфаати ва уларни ривожлантириш, янги вазирликлар ташкил қилиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш тааллуқли эканлиги киритилади.

Бош вазир номзоди Президент томонидан Қонунчилик палатасига киритилиб, уни халқ вакиллари маъқуллаганидан сўнг лавозимга тайинлаш тартиби жорий қилинмоқда.

Энди Президент Бош вазир номзодини фақатгина сайловда энг кўп овоз олган партия билан эмас, балки Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фраксиялари билан маслаҳатлашиши киритилиши мумкин.

Бу жараён демократик тамойилларга тўла мос келади!

Шунингдек, фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи белгиланади.

Бу ўз навбатида ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир Янгиланаётган Конститусияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари кенгайтирилмоқда. Унда илк маротаба фуқаролар кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши, давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эганлиги, экология масалаларига оид ҳуқуқларнинг мустаҳкамланиши каби янги конститусиявий ҳуқуқлар киритилаётганлиги ҳам Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпаймоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, оила масалаларига бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда.

Қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши, бу борада, Конституциямизда шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланмоқда ҳамда одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ барча ҳаракатларга, фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши мустаҳкамланмоқда.

Бу орқали, одил судловни амалга оширишда “Хабеас корпус” институти янада кенгайтирилиши таъминланади.

Илк бор айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи берилмоқда.Конституциямизда ўлим жазоси тақиқланаётганлиги ва бу масалада ҳеч қачон ортга қайтилмаслиги таъкидланди.

Давлат ёшлар жамиятда ўз ўринларини топишлари учун шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини олади

Ҳозир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, Конституция лойиҳасида Ўзбекистон аҳолисининг 18 миллиондан ортиғини ташкил этувчи ёшлар масалаларига ҳам эътибор берилган. Сабаби ёшларга ривожланиш учун шароит яратиб бериш эртага мамлакатдаги ҳар қандай соҳани такомиллашига олиб келади.

Шундай экан, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конститусиявий мажбурияти эканлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари Конституцияда бу учун алоҳида боб қўшилиши режалаштирилмоқда.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ғамхўрлик қилиш бўйича мажбурияти ҳам белгиланади.

Ёшлар ўз орзуларини рўёбга чиқариши ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари керак. Давлат уларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишни ўз зиммасига олиши бунга имконият яратади.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)