Жиззахда ака-ука опаси билан маишат қилаётган йигитни ўлдирди

Жиззах янгиликлари
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида ака-ука опаси билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган йигитни қасддан ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 25 март куни юз берган. Чимқўрғон маҳалласида яшовчи турмушидан ажрашган аёл яшаш уйида Нурафшон шаҳарчасида истиқомат қилувчи йигит билан спиртлик ичимлик истеъмол қилиб ўтирган.
Уй бекасининг шу маҳаллада яшовчи икки укаси бундан хабар топиб, хонадонга келган ва ҳовлида бўлган арматура бўлаги билан меҳмоннинг чап чакка соҳасига, сўнг ошхона пичоғи билан чап қўлтиқ остига уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Ўхшаш мавзулар:
Жиззахда аҳоли муаммолари хонадонбай ўрганилиб, ҳал этилмоқда
Арнасойда аҳоли муаммолари билан ишлашда янги тизим самара бермоқда
BMB Za’faron бренди остида Жиззахда етиштирилаётган заъфарон Германия, Швеция ва Туркманистон бозорларига етказиб берилади
Фориш туманида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди
BMB Agro Trade мева-сабзавот кластери экиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда