Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси танлов эълон қилади
Сиз олис қишлоқда истиқомат қиласиз. Маҳоратлисиз, жамият ривожланиши йўлида аниқ ғоя ва таклифларингиз бор. Истеъдодингизни рўёбга чиқариш учун бизда имконият мавжуд.
“15-октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни”. Шу муносабат билан Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда “Қишлоқ ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотларининг энг намунали тарбиячиси” кўрик-танлови танловини эълон қилади.
1. Тарбиячининг қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш юзасидан фаолияти давомида еришган ютуқлари ҳамда келажакдаги консепсияси тақдимоти
2. Тарбиячининг ижод устахонасида табиий материаллардан тайёрлаган методик маҳсулотлари кўргазмаси
3. Ота-оналар билан юзага келадиган мураккаб вазиятлар ва маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этишдаги креатив ёндашуви.
Хотин-қизлар ўртасида уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги қўшган ҳиссаси юзасидан саҳна кўриниши.
5. Оилада гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб бораган ишлари ва аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатгани фотосуратларда.
Фаол ва ташаббускор аёлларни марди майдонга таклиф этамиз.
Батафсил маълумотлар учун туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.