Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Жиззах янгиликлари » Жиззахдаги имом хатибларнинг вилоят ҳокими ўринбосари билан сайёр учрашуви ўтказилди

Жиззахдаги имом хатибларнинг вилоят ҳокими ўринбосари билан сайёр учрашуви ўтказилди

Жиззахдаги имом хатибларнинг вилоят ҳокими ўринбосари билан сайёр учрашуви ўтказилди
Жиззах янгиликлари
11:20, 15 сентябрь 2022
41
0

Бугунги кунда аҳолини турли ёт ғояларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олишда ижтимоий соҳа вакилларидан ташқари расмий дин вакилларининг ҳам алоҳида иштироки борлиги, фуқароларимизга ислом дини тушинчаларини тўғри талқин қилиниши ва унда адашмаслик масалалари борасида имом хатибларнинг бугунги кундаги фаолияти самарали бўлмоқда.

Ёшлар тарбияси ва уларни замонавий шаклланиши, интилувчан ва намунали хулқ эгаси бўлишда, боқимандалик кайфиятидан ҳоли бўлиш ва ватанпарвар бўлиб улғайишда имом хатиблар томонидан амалга оширилаётган тарғибот ишлари жойларда фаол олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов имом-хатибларнинг вазифалари мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишдан иборат эканлиги тўғрисида йиғилишда айтиб ўтди.

Расмий дин вакилларига бугунги кундаги давлатимиз ислоҳотларида кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларга никоҳ гувоҳномаларини бепул берилиши белгиланганлиги етказилиб, унга тўлиқ амал қилиниши топширилди.

Масжиддаги эҳсон қутиларига тушаётган пул маблағлари ва “Вақф хайрия жамоат фонди” тушумларини талон-тарож қилинишини олдини олиш бўйича тўхталиб, бу йўналишда тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини янада фаоллаштириш ва назорат қилиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Сайёр учрашувда уз фаолиятида намуна кўрсатган, аҳоли билан ишлашда фаол бўлган ва берилган топшириқ ва вазифаларга ситқидилдан ёндошиб келаётган бир қатор имом хатиблар рағбатлантирилиб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар берили.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)