Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Дунё » ЖССТ вакили коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди

ЖССТ вакили коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди

ЖССТ вакили коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди
Дунё
10:11, 21 июль 2022
477
0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге коронавируснинг омикрон штаммининг кичик версиялари сабаб бўлган янги CОVID-19 тўлқини ҳақида маълум қилди. У Европа давлатларини эмлаш ва ниқоб кийиш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақирди, дея хабар беради CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги олти ҳафта ичида Европа минтақасида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари уч баробарга ошган ва ўтган ҳафтада деярли 3 миллион янги ҳолат қайд этилган, бу эса дунёдаги барча янги инфекцияларнинг ярмини ташкил этади.

Клюге, шунингдек, совуқ ҳаво яқинлашганда CОVID тарқалиши кучайишидан хавотир билдирди. «Бугун ЖССТ Европа минтақавий бюроси келаётган инфекция тўлқинларига тайёргарлик кўриш учун коронавирус ва бошқа респиратор вирусларга қарши кураш бўйича куз-қиш стратегиясини эълон қилди.

Ҳаракатга келиш учун кузнинг келишини кутсак, кеч бўлади», - деди бюро директори. Стратегия, хусусан, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш даражасини ошириш, бино ичида ва жамоат транспортида ниқоб тақишни рағбатлантириш, ёпиқ биноларни вентиляция қилишни кучайтиришни назарда тутади.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)