Жиззахда улфатларнинг ўтириши фожиали тугади
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги улфатлар учрашуви аянчли тугади. Мирзачўл туман ички ишлар бўлими воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Воқеа 2 май куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган Б.С. (Мирзачўл тумани Мирзадала ШФЙ Иқбол кўчасида яшовчи) ва 1994 йилда туғилган Б.М. (Ғалаба МФЙ, Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилувчи) 5 нафар таниши билан Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида ўтириб, спиртли ичимликлар ичишади. Кайфи ошган Б.М. шериги Б.Сни ҳақорат қилишни бошлайди. Оқибатда жаҳлини босолмаган Б.С. ёнидаги қайирма пичоқ билан Б.М.га ҳамла қилиб, танасининг турли жойларига жароҳат етказади.
Туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, Б.М. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади бизга берилган хабарда.