Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Жиззахда аёллар жанжалига эркак аралашиб, аёлнинг сочини юлиб олди

Жиззахда аёллар жанжалига эркак аралашиб, аёлнинг сочини юлиб олди

Жиззахда аёллар жанжалига эркак аралашиб, аёлнинг сочини юлиб олди
Янгиликлар
15:48, 04 октябрь 2021
250
0

Ижтимоий тармоқларда икки аёлнинг ўзаро жанжали акс этган видео тарқалди. Видеода жанжалга аралашган эркаклардан бири аёлнинг сочини юлиб олгани кўринган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳодисага изоҳ берди.

Аниқланишича, воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида рўй берган. Низога 8 ёшли боланинг фуқаро томонидан қуритишга қўйилган кўрпага лой оёғини артиши сабаб бўлган. Буни кўрган кўрпа эгаси болани қарғаган ва жанжал келиб чиққан.

Воқеа жойига 2 нафар профилактика инспектори етиб бориб, келишмовчиликни баратараф қилиш чораларини кўрган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)