Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

Жиззах янгиликлари
10-11 июн кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
10−14 июн кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларда дўл ёғиши сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди “Ўзгидромет”.
Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайяриқ, Жомбой, Иштихон;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
“Ўзгидромет” тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўраган.
Ўхшаш мавзулар:
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов Ғаллаорол ва Бахмал туманларидаги ёшлар муаммоларини ижобий ҳал этди
Тошкентдаги боғчада ухламаган болалар оёғига игна санчилгани аниқланди
Кўзида нуқсони бор қизлар кўз касалликлар шифохонасига олиб борилиб, чуқирлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Экопартиядан президентликка номзод учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди
Байроқ рангидаги тасма таққан йигитни ушлаган ИИО ходимларига хизмат текшируви тайинланди
Ўқиш учун:

Жиззахда нечта шифохона борлигини биласизми

Зомин туманидаги ЙТҲ қурбонлари сони 8 нафарга етди

Ер куни муносабати билан

"Жиззах нефт база"МЧЖда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар ташаббуси билан "Саховат карвони" ташкил этилди

Жиззах шаҳрида тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган давлат солиқ катта инспектори ушланди