Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Испания ресторанларида Жиззахда етиштирилаётган BMB Za'faron маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин

Испания ресторанларида Жиззахда етиштирилаётган BMB Za'faron маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин

Испания ресторанларида  Жиззахда етиштирилаётган BMB Za'faron маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин
Янгиликлар
10:31, 30 октябрь 2022
139
0
Испания бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти истиқболлари кенгаймоқда.
Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида компаниямиз делегацияси аъзолари ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур музокаралардан кўзланган мақсад Испания бозорларига миллий маҳсулотларимизни экспорт қилишдан иборат бўлди. 
Хусусан, Испания ресторанлари Ассоциацияси (Taberna Restaurante Fundada) раҳбари Дэниел Валдбургер билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида эса томонлар BMB Za'faron бренди остидаги миллий маҳсулотни Испания ресторанлари тармоқлари бўйлаб оммалаштириш бўйича узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Xporting Goods Europe компанияси ижрочи директори Хосе Луис Родригес билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимиздан Испания бозорларига BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилаётган заъфарон, қуруқ мевалар ҳамда зираворлар экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, илгари сурилган аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Умуман олганда, эришилган келишувлар ва истиқболли режалар Ўзбекистон ва Испания савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш, Испания бозорларида сифатли ва рақобатбардош миллий маҳсулотларимизни кенг оммалаштиришга хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)