«Зўр ТВ» телеканали ҳудудига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди
Янгиликлар
Тошкент шаҳрида жойлашган «Зўр ТВ» телеканали ҳудудига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар юзасидан тезкор текширув ўтказди.
Маълум бўлишича, 6 июль куни соат 08:56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги «Зўр ТВ» телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борган. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмаган, хабар ўз тасдиғини топмаган.
Ҳозирда телеканал ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш мавзулар:
FIRIBGARLARGA ALDANMANG YOXUD HAJ SAFARI TOʻGʻRISIDA MUHIM ESLATMA
Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
Жиззахда кўчатлар қуриб қолиши сабабли Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи жаримага тортилди
Жиззахда қарор лойиҳалари юзасидан “Жамоатчилик муҳокамаси” бўлиб ўтди
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – халқимиз дастурхонлари баракаси
Ўқиш учун:
Жиззахда йигитлар эркакни аёллар кийимида видеога олиб, уни тарқатиш билан қўрқитди
“Сўғдиёна-Woman”: мақсад чемпионликни сақлаб қолиш
Туркманистонда болаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
Жиззахдаги селда бедарак йўқолган илк қурбон топилди
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпулатовнинг тадбиркорлар олдидаги ҳисоботи