Тошкентда «дрифт» ва «драг-рейсинг» учун махсус полигон қурилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, «дрифт» ва «драг-рейсинг» (бурилиш техникаси ва автоспорт тури, йўлда тезлик ва бурчакни максимал даражада ушлаб туриш учун бошқариладиган усуллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар) уюштириш учун Бектемир тумани «Шоназар» МФЙдан ер участкаси ажратилади.
Қайд этилишича, ажратиладиган ер участкаси аҳоли яшаш жойидан ташқарида жойлашиб, томошабин сифатида келган шахсларга қулай шарт-шароит яратилиши, хавфсизлик чоралари кўрилишига шароит яратилади.
Шунингдек, ёшларга «дрифт» ва «драг-рейсинг» учун ажратиладиган ер участкаси давлат ва хусусий шерикчилик асосида хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларга тендер асосида бериш ва ҳудудни замонавий жаҳон стандартларига мос равишда бўлишини таъминланади.