Жиззахлик тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида учрашув ўтказилади.
Учрашув чоғида кўриб чиқиладиган асосий йўналишлар:
Товар-хом ашё биржаси иштирокчилари, шу жумладан, товарларни биржага кўйиш масаласи;
Тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирок этишидаги мавжуд муаммолари;
Коммунал соҳа (сув, газ, электр энергия) тармоқларига уланиш ва соҳага оид бошқа муаммолар;
Логистика соҳаси, шу жумладан, темир йўл транспортида ташиш хизматларини кўрсатиш (имтиёз ва преференциялар ҳолати);
Қурилиш соҳаси, шу жумладан, қурилишга рухсат беришдаги муаммолар;
Фармсаноат соҳасидаги муаммолар;
Сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология хизматларидаги муаммолар;
Эксклюзив ҳуқуқларни бекор килиш ва бошқа соҳалардаги рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар.
Учрашув эртага, 21 июль куни соат 10.00 да бўлиб ўтади.
Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 5-қават (молжал: Вилоят ҳокимлиги кенгашлар уйи биноси)
Қўшимча маълумот учун телфон: (72) 226-19-56