Жиззах вилояти ҳокимини биринчи ўринбосари Абдували Мустанов Бахмал ва Ғаллаоролда ёшларни муаммоларини тинглади
Хабарингиз бор, 11 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Мазкур видеоселектор давомида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига муҳтож бўлган ёшларни рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммоларни ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилганди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов Ғаллаорол ва Бахмал туманидаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, ёшларни келгувсида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, ўзини фақат ижобий томондан кўсатиши, барчага намуна бўлиши таъкидлаб ўтилиб, ёшларни муаммолари ўрганилди. Уларни таклифлари эшитилиб, ишга жойлаштириш бўйича ва соғлигини тиклаш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлариги топшириқ берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати