Арнасойда аҳоли муаммолари билан ишлашда янги тизим самара бермоқда
Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Жиззах вилояти Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилмоқда.
Арнасой туманида ҳам республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганишмоқда.
Жумладан, туман бўйича бугун ҳомийлар томонидан 35 тонна кўмир маҳсулотлари олиб келиниб, 4 та сектор кесимида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган маҳаллалардаги аҳолига тарқатилди.
Шунингдек, шу бугуннинг ўзида туманидаги табиий газдан фойдаланаётган 6 та ижтимоий соҳа объектлари табиий газдан оқилона хамда хавфсиз фойдаланиш холати кўрикдан ўтказилиб, суюлтирилган газдан фойдаланаётган Гулбахор МФЙ аҳолиси хамда Ғ.Ғулом МФЙ аҳолисига жами 210 дона суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди.