Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Зарбдорнинг “Янгикент” маҳалласи аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди

Зарбдорнинг “Янгикент” маҳалласи аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди

Зарбдорнинг “Янгикент” маҳалласи аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди
Янгиликлар
12:18, 20 февраль 2022
195
0

“Янгикент” МФЙ Зарбдор туманининг 3200 нафар аҳолиси яшайдиган, марказдан 30 км олисдаги аҳоли манзили ҳисобланади. Тошкент-Термиз М-39 автотрассасига яқин бўлган бу ҳудуд аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик. Қисман тадбиркорлик, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.


Бугун Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан режага мувофиқ ушбу ҳудуд аҳолиси учун сайёр тартибда хизмат кўрсатилди. Бошқарма бошлиғи Акмал Эргашев томонидан аҳолининг мурожаатлари қабул қилиниб, айрим масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Фуқаролардан электрон рақамли имзо калитини олиш, кадастр, уй-жой, ФҲДЁ, никоҳ, ажрим масалалари юзасидан 70 га яқин мурожаат қабул қилинди.


Ҳудуд аҳолисининг аксарияти бугунги кунда деҳқончилик қилиш мақсадида ер майдонларини аукцион савдоларида қатнашиб ютиб олиш ҳаракатида. Ҳадемай баҳорги дала юмушларига киришилади. Ҳаракатни ҳозирдан бошлаганлар эса ердан унумли фойдаланиши табиий.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)