Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Жиззах янгиликлари » Жиззахда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Жиззахда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Жиззахда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Жиззах янгиликлари
10:03, 24 ноябрь 2022
146
0

Тадбирда ДХХ вакили А.Иброҳимов, вилоят ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими М.Хамидов, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Н.Раимов, институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори С.Эшбекова, талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси Д.Хамроқулов, Кимёвий технология факультети декани Н.Тангяриков, институт психологи О.Ражабов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбкова, Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Б.Рашидова, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини О.Қосимов, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ҳамда Кимёвий технология факультети, 2+2 қўшма таълим дастури, Турин политехника университети қўшма таълим дастури талабалари иштирок этди.

Йиғилишни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор С.Эшбекова очиб берди. С.Эшбекова ўз сўзида бундай тадбирларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи мафкуравий таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш масалалари ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Н.Раимов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

– «Бизга маълумки, маънавият ва маърифат жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади, чунки маънавият ва маърифат жамиятда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни вужудга келтиради, маърифатли, билимли, зиёли инсонлар бор ерда мамлакат тараққий этади, миллатлараро бирдамлик ва тотувлик юзага келади. Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.», – деди Н.Раимов.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)