Jizzaxliklar haqida so'zlab beramiz! » Янгиликлар » Фориш туманида кучли шамол етказган талофатлар бартараф этилмоқда

Фориш туманида кучли шамол етказган талофатлар бартараф этилмоқда

Фориш туманида кучли шамол етказган талофатлар бартараф этилмоқда
Янгиликлар
16:39, 04 январь 2023
12
0

Фориш тумани ҳудудида 2023 йил 2 январь куни кеч соат 20:00 ларда бошланган кучли шамол 3 январь куни ҳам давом этди. Кучли шамол натижасида тумандаги “Оқтом”, “Эгизбулоқ”, “Нурак”, “Осмонсой”, “Оқтепа”, “Ўзбекистон”, “Боғдон”, Амир Темур номли, “Ойбек” номли, “Ўхум”, “Сайёд” “Қизилқум”, “Дўстлик” маҳаллаларида электр ҳаво тармоқларига талофат етиб, ушбу маҳаллаларда тўлиқ электр таъминоти узилиб қолди.
Айни пайтда электр ҳаво тармоқларига етказилган талофатларни қисқа муддатда бартараф этиш ва аҳолини узлуксиз электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл, Зарбдор, Зомин, Ғаллаорол, Зафаробод туманлари электр тармоқлари корхоналари ишчи-хизматчилари, Жиззах вилоят электр тармоқлари авария хизмати ва қурилиш бўлими ишчи-хизматчилари туманимизда кучли шамол натижасида талофат етган электр ҳаво тармоқларини қайта тиклаш ва аҳолини қисқа муддатда электр энергияси билан таъминлаш борасида беғараз ёрдам кўрсатмоқдалар.
Шамол етказган талофатларни бартараф этишга 17 та бригадада 78 нафар ишчи-хизматчилар, 5 та махсус ва 17 та бошқа техника воситалари сафарбар этилган.

Ctrl
Enter
Хато тоПдингизми
Матнни белгилаб босингCtrl+Enter
Обсудить (0)