BMB Za’faron бренди остида Жиззахда етиштирилаётган заъфарон Германия, Швеция ва Туркманистон бозорларига етказиб берилади

Жиззах янгиликлари
BMB Trade Group маҳсулотларини Германия, Швеция ҳамда Туркманистон бозорларига етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинди.
BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Набижон Қосимов, Швециядаги муваққат ишлари вакили Нодир Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Акмалжон Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳамда Германия, Швеция ҳамда Туркманистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг мазкур даватлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари таъкидлаганидек, BMB Za’faron бренди остида етиштирилган юқори сифатли заъфарон маҳсулотлари ушбу мамлакатлар бозорларида юқори талабга эгадир.
Хусусан, Германия ва Швециядаги фармацевтика ва косметология компаниялари доривор заъфаронга катта қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, германиялик ва швед истеъмолчилари орасида бошқа доривор ўсимликлар ҳамда қуритилган меваларга нисбатан юқори талабга эга.
Ўз навбатида, Туркманистон бозорларида ҳам мамлактимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларига қизиқиш юқори.
Музокаралар якунига кўра, BMB Trade Group ва мазкур давлатлар ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида экспорт лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўхшаш мавзулар:
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов Ғаллаорол ва Бахмал туманларидаги ёшлар муаммоларини ижобий ҳал этди
Тошкентдаги боғчада ухламаган болалар оёғига игна санчилгани аниқланди
Кўзида нуқсони бор қизлар кўз касалликлар шифохонасига олиб борилиб, чуқирлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Экопартиядан президентликка номзод учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди
Байроқ рангидаги тасма таққан йигитни ушлаган ИИО ходимларига хизмат текшируви тайинланди
Ўқиш учун:

БЕРЛИНДА ГЕРМАНИЯЛИК ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАР ВАКИЛЛАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

BMB TRADE GROUP компанияси BMB Za’faron маҳсулотини Франция бозорларига экспорт қилиш бўйича келишувга эришди

Испания ресторанларида Жиззахда етиштирилаётган BMB Za'faron маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин

BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилган юқори сифатли заъфарон Қувайтга экспорт қилиниши мумкин

BMB Za'faron Испания ва АҚШга экспорт қилиниши мумкин